3. Ҳиссадорлик ширкатининг доимий бўлиши шариатга тўғри келмайди. Чунки ширкат шаръан жоиз битимлардан бўлиб, агар у икки шерикдан ташкил топган бўлса, шериклардан бирининг ўлими, жинни бўлиши ва ақлдан озиши билан ёки битимни бекор қилиши билан бекор бўлади. Агар бир неча шериклардан ташкил топган бўлса, ўлган, жинни бўлган ёки ақлдан озган кишининг шерикчилиги бекор бўлади. Вафот этган шерикнинг балоғатга етган меросхўри бўлса, ширкатга қўшилиши мумкин. Меросхўри балоғатга етмаган бўлса, ширкатда давом этолмайди. Балоғатга етган меросхўрнинг тасарруфда шерик бўлишига ҳам, тақсимотни талаб қилишга ҳам ҳаққи бор. Шерик ақлдан озганда ҳам ширкат бекор қилинади, чунки шерикнинг тасарруф қила оладиган одам бўлиши шарт. Ҳиссадорлик ширкатининг доимий бўлиши шериклардан бирининг ўлими ёки жинни бўлишига қарамай давом этавериши унинг ботил ширкатлигини кўрсатиб турибди. Чунки у ширкат вужуди ва битим моҳиятига алоқадор нотўғри шартни ўз ичига оляпти. Хуллас, ҳиссадорлик ширкати моҳиятан ширкат ҳисобланмайди. Чунки у ердаги одамлар тан шериклар эмас, мол шериклардир. Ҳолбуки, ширкатда тан шерикнинг бўлиши асосий шартдир. У бўлса, ширкат ҳам бўлади, бўлмаса - бўлмайди. Ҳиссадорлик ширкатларида шерикчилик қилувчилар мол шериклардир, холос. Тан шериксиз ҳам ширкатнинг ўзи бевосита ишларини қилаверади. Таннинг мутлақо эътибори йўқ. Шунинг учун ҳам у шаръан дуруст бўлмаган ботил ширкатдир. Бундан ташқари, ширкатда бевосита тасарруф юритувчилар бошқарув мажлисидир, яъни ҳиссадорлардан, тўғрироғи мол шериклардан вакиллардир. Шариатда эса ширкатдаги тасарруф учун шерик ўзидан бировни вакил қилиши жоиз эмас. Бунда у мол шерик бўладими, тан шерик бўладими, фарқи йўқ. Чунки ширкат битими унинг ўзига тузилган. Шундай бўлгач, унинг ўзи тасарруф қилиши вожиб. Тасарруф ва ширкатдаги иш учун одам ёллаши, ўзидан бировни вакил қилиши дуруст эмас. Молнинг ўзинигина қўшган шерик шаръан ширкатда тасарруф юритиш ҳуқуқига, шерик сифатида ишлаш ҳуқуқига мутлақо эга эмас. Чунки ширкатда тасарруф юритиш ва ишлаш тан шерикликка чекланган. Бунинг устига, ҳиссадорлик ширкати юридик шахсга айланиб, тасарруф ҳуқуқини ўз ичига олади. Шариатда эса тасарруфлар шу ишга лаёқатли шахслар тарафидангина бўлиши мумкин. Лаёқат балоғатга етиш,
23-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|